Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Меҳнат ярмаркаси"да ишсиз фуқароларнинг 22 нафари доимий ишга жойлаштирилди
2022-01-24 19:29:45 225
"Ўзбекистон" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Зиёдахон Ҳалилова томонидан Тошлоқ тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2-сон касб-ҳунар мактабида "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.
Ушбу ярмаркада ҳудуддаги ҳоким ёрдамчилари, тумандаги иш берувчи корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ва юз нафарга яқин ишсиз фуқаролар иштирок этишди.
Меҳнат ярмаркасида ишсиз фуқароларнинг 22 нафари доимий ишга жойлаштирилди. Ўнга яқин фуқароларга тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш учун имтиёзли кредит ажратиш белгиланди.
"Меҳнат ярмаркаси"га Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев, туман прокурори А.Худойберганов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати Н.Тилаволдиевлар ташриф буюришиб, фуқаролар билан суҳбатлашишди. Уларни доимий иш билан банд бўлишлари учун ўз тавсияларини беришди.